
Янгиликлар
2022 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги биносида Қурилиш вазирлигининг Қурилишда техник меъёрлаш маркази Рахбарияти билан “NAZAROV RAKHIMBAYEV GROUP” МЧЖ ҚК рахбарияти ва Ўзбекистон қурувчилар Ассоциацияси масъул ходими иштирокида учрашув ўтказилиб, учрашувда бино-иншоотларни лойхалаштириш ва қуриш жараёнида норматив ҳужжатлар билан боғлиқ равишда учраётган тизимли муаммоли масалалар бўйича ўзаро фикр алмашинилиб мухокама қилинди.
Учрашув якунида, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқилиши, бино-иншоотларни лойиҳалаштириш ва қурилиш жараёнида учраётган баъзи тизимли муаммоли масалаларда ўзаро хамкорликни йўлга қўйилишига келишиб олинди.