Наш адрес
Адрес: Узбекистан, Ташкент, улица Юсуфа Хос Ходжиба 31
Позвонить нам
Телефон: +99893 801 16 00
ru
ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

2022 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясидан Оллаёров Мансурбек Полвонзода Раислигида, Қурилиш вазирлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамда Ўзбекистон қурувчилар Ассоциациясига аъзо ташкилотлар рахбар ходимлари иштирокида давра учрашуви ташкиллаштирилди.
Ушбу давра учрашувида давлат объектларида қурилиш буюртмачилигидаги техник назорат сохасини нодавлат ташкилотларга берилиши масаласи ва қурувчи ташкилотларда юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашилинди.
Шулар жумласидан,  “NAZAROV RAKHIMBAYEV GROUP” МЧЖ ҚК дан иштирок этган М.Ниязмухамедов томонидан, қурувчилар (Девелопер)даги тизимли муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари, шунингдек нодавлат нотижорат бўлган Ассоциация ва Уюшмалар ролини ошириш, уларнинг таклиф ва мулохазаларини янада қўллаб қуватлаш ўринли бўлиши тўғрисида фикрлар билдирди, ҳамда учрашув якунида Президент Администрацияси рахбарияти томонидан мазкур масалаларда қўллаб қуватланишини билдирилди.

Назад
we use cookies