Наш адрес
Адрес: Узбекистан, Ташкент, улица Юсуфа Хос Ходжиба 31
Позвонить нам
Телефон: +99893 801 16 00
ru
O'QA

O'QA

Biz haqimizda

Ҳурматли Хамкасблар,

Ўзбекистон Республикасида қурилиш соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳамда ўз аъзолари бўлган юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб фаолият юритиб келаётган, Ўзбекистон қурувчилар Ассоциацияси ўз хурмат-эхтиромини билдириб, ушбу орқали қуйдагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон қурувчилар Ассоциацияси 2020 йил 11 декабрда
311 сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва Ассоциациянинг Уставига мувофиқ:

  • қурилиш сохасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни ихтиёрий асосда бирлаштирган, ўз фаолиятининг асосий максади сифатида даромад (фойда) олишни кўзламайдиган ва олинган даромадни ўз аъзолари ўртасида тақсимламайдиган нотижорат ташкилотдир.
  • қурилиш сохасини хар томонлама ривожлантириш, сохага замонавий техника ва технологияларни, шунингдек, янги инновацион ғояларни жорий этиш, унинг аъзоси бўлган юридик шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, ижтимоий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва номоддий эхтиёжларни қондириш, шунингдек, бошка ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учун ташкил этилган.

Ассоциациянинг асосий мақсадлари қуйдагилар:

Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган қурилиш ташкилотларини ихтиёрий бирлаштириш;

Ассоциация аъзоларидаги Қурилиш сохаси билан боғлиқ доимий юзага келаётган муаммоли масалаларини ўрганиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш;

ривожланган давлатларнинг қурилиш сохасидаги тажрибасини ўрганиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, зарур холларда чет эллик мутахассисларни жалб қилиш;

мамлакат худудида олиб борилаётган қурилиш ишларига янги инновацион ғояларни, замонавий техника ва технологияларни жорий этишда ўз ҳиссасини қўшиш орқали сохани такомиллаштириш;

қурилиш сохасида фаолият юритувчи ташкилотлар ва мутахассисларнинг малакасини оширишда иштирок этиш;

бу сохада давлат ва жамоат ташкилотлари билан хамкорликни йўлга қўйиш ва хайрия тадбирларини амалга оширишдир.

Назад
we use cookies