Наш адрес
Адрес: Узбекистан, Ташкент, улица Юсуфа Хос Ходжиба 31
Позвонить нам
Телефон: +99893 801 16 00
ru
O'QA

O'QA

Ҳурматли Хамкасблар,

Ўзбекистон Республикасида қурилиш соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш, ҳамда ўз аъзолари бўлган юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб фаолият юритиб келаётган, Ўзбекистон қурувчилар Ассоциацияси ўз хурмат-эхтиромини билдириб, ушбу орқали қуйдагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон қурувчилар Ассоциацияси 2020 йил 11 декабрда
311 сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва Ассоциациянинг Уставига мувофиқ:

  • қурилиш сохасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни ихтиёрий асосда бирлаштирган, ўз фаолиятининг асосий максади сифатида даромад (фойда) олишни кўзламайдиган ва олинган даромадни ўз аъзолари ўртасида тақсимламайдиган нотижорат ташкилотдир.
  • қурилиш сохасини хар томонлама ривожлантириш, сохага замонавий техника ва технологияларни, шунингдек, янги инновацион ғояларни жорий этиш, унинг аъзоси бўлган юридик шахсларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш, ижтимоий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва номоддий эхтиёжларни қондириш, шунингдек, бошка ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учун ташкил этилган.

Ассоциациянинг асосий мақсадлари қуйдагилар:

Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган қурилиш ташкилотларини ихтиёрий бирлаштириш;

Ассоциация аъзоларидаги Қурилиш сохаси билан боғлиқ доимий юзага келаётган муаммоли масалаларини ўрганиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш;

ривожланган давлатларнинг қурилиш сохасидаги тажрибасини ўрганиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, зарур холларда чет эллик мутахассисларни жалб қилиш;

мамлакат худудида олиб борилаётган қурилиш ишларига янги инновацион ғояларни, замонавий техника ва технологияларни жорий этишда ўз ҳиссасини қўшиш орқали сохани такомиллаштириш;

қурилиш сохасида фаолият юритувчи ташкилотлар ва мутахассисларнинг малакасини оширишда иштирок этиш;

бу сохада давлат ва жамоат ташкилотлари билан хамкорликни йўлга қўйиш ва хайрия тадбирларини амалга оширишдир.

ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

2022 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясидан Оллаёров Мансурбек Полвонзода Раислигида, Қурилиш вазирлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамда Ўзбекистон қурувчилар Ассоциациясига аъзо ташкилотлар рахбар ходимлари иштирокида давра учрашуви ташкиллаштирилди.
Ушбу давра учрашувида давлат объектларида қурилиш буюртмачилигидаги техник назорат сохасини нодавлат ташкилотларга берилиши масаласи ва қурувчи ташкилотларда юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашилинди.
Шулар жумласидан,  “NAZAROV RAKHIMBAYEV GROUP” МЧЖ ҚК дан иштирок этган М.Ниязмухамедов томонидан, қурувчилар (Девелопер)даги тизимли муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари, шунингдек нодавлат нотижорат бўлган Ассоциация ва Уюшмалар ролини ошириш, уларнинг таклиф ва мулохазаларини янада қўллаб қуватлаш ўринли бўлиши тўғрисида фикрлар билдирди, ҳамда учрашув якунида Президент Администрацияси рахбарияти томонидан мазкур масалаларда қўллаб қуватланишини билдирилди.

Янгиликлар

Янгиликлар

2022 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги биносида Қурилиш вазирлигининг Қурилишда техник меъёрлаш маркази Рахбарияти билан “NAZAROV RAKHIMBAYEV GROUP” МЧЖ ҚК рахбарияти ва Ўзбекистон қурувчилар Ассоциацияси масъул ходими иштирокида учрашув ўтказилиб, учрашувда бино-иншоотларни лойхалаштириш ва қуриш жараёнида норматив ҳужжатлар билан боғлиқ равишда учраётган тизимли муаммоли масалалар бўйича ўзаро фикр алмашинилиб мухокама қилинди.
Учрашув якунида, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқилиши, бино-иншоотларни лойиҳалаштириш ва қурилиш жараёнида учраётган баъзи тизимли муаммоли масалаларда ўзаро хамкорликни йўлга қўйилишига келишиб олинди.

Информация для застройщиков

Информация для застройщиков

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

🔍 Сиз янги ҳамкорлар излаяпсизми ва керамика буюмлар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тажриба алмашасизми?

🏬 Биз сизни керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистон компаниялари вакиллари билан Б2Б форумига таклиф қиламиз.

📑 Тақдимотда компаниялар, уларнинг фаолияти, шунингдек, бўлажак шериклар билан шартномалар имзолаш маросими ҳақида батафсил маълумот берилади.

📍 Тақдимот 17-18   август   2022  йил  кунлари соат 10:00 да Wyndham Hotel  меҳмонхонасининг  Ball room  конференц-залида бўлиб ўтади.

Регистрация учун: https://docs.google.com/forms/d/14dsXYzItn7IpHqYoRkFDbMvCanl__xIaV2oENFuGj-s/edit?usp=sharing
______________________________________________________________________

Уважаемые предприниматели и бизнесмены!

🔍 Ищете новых партнёров и обмен опытом с компаниями по производству керамических изделий?

🏬 Приглашаем вас на B2B форум с представителями компаний из Индии по производству керамических изделий.

📑 В презентации будет представлена   подробная информация о компаниях, их деятельности, а также церемонии подписания контрактов с потенциальными партнерами.

📍 Форум состоится 17-18 августа 2022 года, в конференц зале отеля Wyndham Hotel Ball room, начало в 10:00.

Ссылка для регистрации: https://docs.google.com/forms/d/14dsXYzItn7IpHqYoRkFDbMvCanl__xIaV2oENFuGj-s/edit?usp=sharing

Қурувчилар куни билан табриклаймиз!

Қурувчилар куни билан табриклаймиз!

Ассалому алайкум Ҳурматли Хамкасблар,

Мамлакатимизнинг қурилиш соҳасида фидокорона меҳнат қилиб, Ўзбекистонимизнинг янги замонавий қиёфасини барпо этишда, ватанимизнинг юксак тарақиётини таъминлашда, фуқароларимизни энг замонавий сифатли турар жойлар билан таъминлашда, маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ва худудларни ободонлаштирилишида бёқиёс ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Сизларни, шу жумладан қурувчи мухандислар, уста-меъморлар ва ишчиларингизни Қурилиш соҳаси ходимлари куни касб байрамингиз билан Ассоциация Бошқаруви номидан табриклаймиз, доимо эл-юрт назаридан қолманглар, эзгу фаолиятингиз ва шахсий хаётингизда янгидан янги  ютуқ ва омадлар тилаймиз.

we use cookies